РФ VPN чекловига риоя қилмаган IT-компанияларни жазолайди
Россияда IT-компаниялар учун янги талаб жорий этилиши кутиляпти. Энди VPN орқали киришни чекламаган рақамли платформа давлат реестридан чиқарилиши мумкин.
Қайд этилишча, Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникация вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳукумат қарори лойиҳасида шундай тартиб белгиланган. Демак, VPNни чекламаган компания IT-реестрдан чиқарилади, шунингдек дастурини мамлакатда сотиладиган қурилмаларга мажбурий ўрнатиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Ҳозир РФ IT-компания реестрига қарийб 20 000 га яқин корхона киритилган. Бу мақом солиқ ва ипотека билан боғлиқ, шунингдек ҳарбий хизматни кечиктириш каби қўшимча имкониятлар яратади.
Д.Ҳакимов, ЎзА