Республикачилар Трампга ҳақиқатни айтиш вақти келганини айтмоқда (+видео)
АҚШ президенти Дональд Трамп яқин кунларда ўз партиядошлари, яъни Сенатдаги республикачи сенаторлар билан муҳим учрашув ўтказади. Айрим сенаторлар бу учрашувда президент билан очиқчасига гаплашишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Politico нашри.
Чоршанба куни АҚШ президенти республикачи сенаторлар билан тушлик учрашувида қатнашади. Унда у ўзининг асосий сиёсий ташаббуси ҳисобланган “Американи сақлаб қолиш тўғрисидаги қонун”ни қўллаб-қувватлашга чақириши кутилмоқда. Бу қонуннинг асосий мақсади федерал сайловларда фақат АҚШ фуқаролари овоз беришини таъминлаш деб кўрсатилган. Мақсад, сайловчилар рўйхатидан фуқаро бўлмаган шахсларни аниқлаш ва уларни чиқариб ташлаш мажбуриятини юклашдир.
Бироқ бир қатор республикачи сенаторлар бу қонун лойиҳаси қабул қилиниши учун зарур овозлар йиғилмаганини таъкидламоқда. Масалан, Сенатда узоқ йиллар ишлаган сенатор Жон Корнин қонунни қабул қилиш учун овозлар етарли эмаслигини айтмоқда.
Бу учрашув республикачилар орасидаги қарама-қаршиликлар кучайган бир пайтда бўлиб ўтмоқда. Сенаторлар Трампнинг сайлов қонунига ортиқча эътибор қаратаётганидан, баъзи ташқи сиёсий қарорларидан ва тез-тез ўзгарувчан позициясидан норози.
Сенатдаги республикачилар етакчиси Жон Туна ҳам қонун лойиҳаси учун овозлар етарли эмаслигини тан олган. Унинг сўзларига кўра, қонунни қабул қилиш учун зарур қўллаб-қувватлаш йўқ.
Сўнгги синов овоз бериш жараёнида қонун лойиҳаси атиги 48 та овоз тўплади. Бу эса Сенатда тўсиқларни енгиб ўтиш учун талаб қилинадиган 60 овоздан анча кам. Бу эса Трамп ташаббускори бўлган қонуннинг қабул қилинишини йўққа чиқаради.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4ZdE8z-QdHc" title="Respublikachilar Trampga haqiqatni aytish vaqti kelganini aytmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА