Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юриш маросими бўлиб ўтади
Диққат, эълон!
Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан 4 апрель куни пойтахтимизда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юриш маросими бўлиб ўтади.
Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали пиёда юришлари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетидан (Мўлжал: "Пушкин" метро бекати) соат 08.00 да бошланади ва 12.30 га қадар давом этади.

Ҳарбий бўлинмалар дастлаб бошланиш нуқтасидан "Паркент" ва "Мустақиллик" кўчалари бўйлаб Амир Темур жанговар байроғини кўтарган ҳолда бугунги кундаги жанговар ва кундалик ҳарбий либослар билан бирга Амир Темур даврига оид қурол-аслаҳа ва кийим бошда ҳаракатланиб, Амир Темур хиёбонидаги тўхташ нуқтасида театр саҳналари, фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дефиле намойишлари ижро этилади. Шундан сўнг бўлинмалар "Мустақиллик" ва "Темирйўл" кўчалари бўйлаб манзилга қайтадилар.
4 апрель куни юқорида келтирилган кўчаларда соат 08.00 дан 12.30 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва барчани ушбу тадбирларда фаол иштирок этишга чорлаймиз!
