Қумқўрғонда аҳоли мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Сирожиддин Абдуллаев иштирокида аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул давомида фуқароларнинг ногиронлик гуруҳини белгилаш, нафақа тайинлаш, тиббий-ижтимоий муассасаларга йўлланма бериш, даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш ҳамда ишга жойлаштиришга оид мурожаатлари кўриб чиқилди.
[gallery-30669]
Оммавий қабулда 50 га яқин мурожаат муҳокама қилиниб, ҳар бири юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва амалий тавсиялар берилди. Жойида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар бўйича тегишли чоралар кўрилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар эса масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА