Қозоғистон ва Қирғизистонда ўтадиган комплекс мусобақаларга тайёргарлик таҳлил қилинди
Спорт вазирлигида жорий йилнинг 29 июль - 9 август кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган фиджитал спорт турлари бўйича “Келажак ўйинлари – 2026” ҳамда 31 август – 6 сентябрь кунлари Қирғизистонда ташкил этилиши режалаштирилаётган VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Тақдимотлар давомида тегишли йўналиш мутасаддилари мусобақаларга тайёргарлик жараёнлари, спортчиларни саралаш, машғулот тизими, шунингдек, инфратузилма ва ташкилий масалалар юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни муҳокама қилди.


Йиғилиш якунида спорт вазири Адҳам Икромов томонидан нуфузли халқаро мусобақаларда спортчиларимизнинг муносиб иштирокини таъминлаш, ўқув-машғулот жараёнларини халқаро талаблар асосида ўтказиш, замонавий ёндашувларни кенг жорий этиш ҳамда дахлдор ташкилот ва спорт федерацияларнинг иш тизимида самарадорликни ошириш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА