Қорақалпоғистонда 1 миллион 100 минг ёшлар бор, шундан 505 минги 14-30 ёшда
Давлатимиз раҳбари бу катта куч эканини, ёшларга тўғри йўналиш бериш муҳимлигини таъкидлади.
Бир йилда 1 минг, келгуси икки йилда яна 5 минг ёшни ахборот технологиялари ва логистика соҳасида юқори даромадли иш билан таъминлаш вазифаси қўйилди.
Ҳудудда хорижий тил сертификатига эга 98 минг, ахборот технологиялари бўйича 127 минг, аниқ фанлар бўйича сертификат олган 5,5 минг ёш бор. Уларнинг 10 минги чет тили ва ахборот технологияларини мукаммал билади.
Кореядаги ватандошимизнинг олис ҳудудлардаги ёшларга ахборот технологияларини ўргатиб, уларни юқори даромадли қилиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.
Йил якунигача шундай камида 10 нафар иқтидорли ватандошни Қорақалпоғистонга жалб этиб, лойиҳалар бошлаш топширилди.
Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш давом этмоқда.
ЎзА