Қўғирчоқ театри фестиваль совриндори
Туркиянинг Орду шаҳрида 17–21 июнь кунлари ўтказилган “Болалар ва ёшлар” Х Халқаро театрлар фестивалида Фарғона вилояти қўғирчоқ театри жамоаси муваффақиятли иштирок этди.
Унинг ижодкорлари томонидан намойиш этилган “Мусиқали чойхона” спектаклини катта қизиқиш билан қарши олди. Миллий руҳ ва ижодкорларнинг маҳоратли ижроси туркияликлар ҳамда фестиваль меҳмонлари эътирофига сазовор бўлди.

Фестиваль якунида Фарғона вилояти қўғирчоқ театри жамоасига унинг махсус соврини тантанали равишда топширилди.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА