Қирғизистон авиация хавфсизлиги бўйича ЕИ “қора рўйхати”дан чиқарилди
Қарор Европа Иттифоқи Авиация хавфсизлиги қўмитаси йиғилишидан сўнг қабул қилинди ва тегишли низом билан расмийлаштириладиган бўлди.
Маълумки, Қирғиз Республикаси 2006 йилдан бери Европа Иттифоқи ҳаво ҳудудига кириши тақиқланган авиаташувчилар рўйхатида турарди. Сўнгги йилларда мамлакат парвозлар хавфсизлигини назорат қилишни кучайтириш ва стандартларни ИКАО талабларига мослаштиришга қаратилган фуқаро авиацияси ислоҳотларини амалга оширмоқда.
Европа Комиссияси Қирғизистоннинг ютуқларини, жумладан, 2026 йил март ойида техник маслаҳатлашувлар ва баҳолаш ташрифи натижалари, шунингдек, Брюсселдаги тингловлар натижаларини эътироф этди.
С.Раҳимов, ЎзА