Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, ислоҳотлар натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида 19-20 июнь куни Қашқадарё вилоятида  бўлди.

Кўкдала туманида 20 июнь куни Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари вилоятда улкан ўзгаришлар бўлаётгани, ислоҳотлар одамлар ҳаётига кириб бораётганини қайд этди.

Олдинлари вилоят саноатининг ярмидан кўпи нефть-газ ва кимё тармоғига тўғри келарди. Сўнгги йилларда электр техникаси, қурилиш материаллари, тўқимачилик, мебелчилик соҳаларида “катта сакраш” бўлди. Ҳозир бу тармоқларнинг саноатдаги улуши 54 фоизни ташкил этаяпти.

Лекин ҳаёт тўхтаб турмайди, ҳали қилинадиган вазифалар кўп. Таҳлилларга кўра, Қашқадарёда ишга солинмаган камида 15 миллиард долларлик салоҳият бор. Бу имкониятларнинг учдан бири лойиҳага айлантирилса ҳам, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотини келгуси беш йилда бемалол 10 миллиард доллардан ошириш мумкин.

Маълумки, жадал ривожланиш дастурига кирган туманларда “Ислоҳотлар штаби” тузилмоқда. Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалада ишга тушган янги лойиҳалар бунда тайёр андоза экани таъкидланди. Энди шундай штаб вилоятнинг бошқа туманларида ҳам бўлиши белгиланди.

Президентимиз вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича қўшимча имкониятларни кўрсатиб ўтди.   

Энг катта захира қишлоқ хўжалиги ерлари экани қайд этилди. Мисол учун, Қашқадарёдаги суғориладиган қишлоқ ерлари 515 минг гектарни, томорқа ва боғдорчилик ерлари 45 минг гектарни ташкил қилиб, республикада биринчи ўринда.

Бундан ташқари, вилоятда 1,3 миллион гектар яйлов ва ўрмон ерлари мавжуд. Энди улардан самарали фойдаланиш учун алоҳида компания ташкил қилинади. Инвестиция жалб қилиш, лойиҳаларни молиялаштириш ва улуш билан кириш учун унга акциядорлик жамияти мақоми берилиб, Кузатув кенгашига Бош вазир раҳбарлик қилади. Компанияга дастлабки босқичда 100 миллион доллар ажратилади. Бу маблағ ва қўшимча инвестиция ҳисобига, икки йилда вилоятдаги камида 200 минг гектар яйлов ва ўрмон ерлари лазерли текисланиб, сув тежовчи технологиялар жорий қилинади.

Қашқадарёда чорвачиликни комплекс ривожлантириш дастури бошланади. Бунинг учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 12 ойгача 14 фоизли кредитлар ажратилади. Бу орқали вилоятдаги 127 та чорвадор тўлиқ қувватга чиқади. Ери ҳам, фермаси ҳам борларга имтиёзли маблағ берилади.

Йил бошидан бери вилоятда мева-сабзавот экспорти 2 карра ошиб, 62 миллион долларга етган. Айниқса, Кўкдала тарвузлари машҳур. Қашқадарёда буни помидор бўйича ҳам қилса бўлади. Шу мақсадда 13 та тумандаги 6 минг гектар ерда помидор етиштириш йўлга қўйилади.

Картошкачилик учун 10 фоиздан 12 ой муддатга имтиёзли кредит ажратилади. Бу тармоққа зарур техникалар импорт божидан озод этилади, юқори авлодли уруғ харид қилишда қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи қайтариб берилади.

Аҳолини ишли қилиш ва камбағалликни қисқартириш энг долзарб масалалардан. Йил бошидан 284 минг одамнинг бандлиги таъминлангани билан яна минглаб ишсизлар бор.

Шу боис бу йил Қашқадарёда 470 минг кишини банд қилиш, 150 минг оилани камбағалликдан чиқариш, Китоб тумани, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳрини “ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудуд”га айлантириш бўйича катта марра олинган.

Хусусан, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор ва Чироқчи туманларидаги табиат гўшаларида туризм масканлари барпо этилади. Кўкдаладаги Чиял бозорида яхна тайёрловчилар учун шароит ва санитария яхшиланиб, гастрономик туризм кенгайтирилади. Шаҳрисабз шаҳри Қорасув маҳалласида темирчилик маркази ташкил қилинади.

Ишсиз фуқаролар хорижий тилларга ўқитилиб, юқори даромад берадиган мамлакатларга ишга юборилади. Аукционда сотиладиган 120 дан ортиқ объект ва 400 гектар ер негизида корхоналар ташкил этиб, 70 минг иш ўрни очиш чоралари кўрилади.

Бу йил Қашқадарёда 3,5 миллиард доллар инвестиция бўйича катта марра олинган. Ўтган беш ойда Косон, Китоб ва Чироқчида инвестиция қарийб 2 карра ошган.

Вилоятдаги конлар инвестиция жалб этиб, қўшилган қиймат яратиш учун катта имконият экани қайд этилди. Масалан, Китобдаги 5 та истиқболли майдонда 39 тонна олтин, Чироқчида 10 минг тонна ноёб металлар захираси аниқланган. Қурилиш материаллари соҳасида 150 миллион долларлик 16 та лойиҳа тайёрланган.

Муборакдаги газни қайта ишлаш заводи атрофидаги инфратузилмадан фойдаланиб, 200 гектар майдонда инновацион саноат зонаси ташкил этилади. Унда кластер тизими асосида нефть-кимё, электротехника, робототехника ва қурилиш материали бўйича 5 та йирик лойиҳа амалга оширилади.      

Вилоят пахта етиштириш бўйича етакчи бўлса-да, тўқимачилик саноатидаги улуши 10 фоизга ҳам етмайди. Бу соҳада 400 миллион долларлик 35 та лойиҳа бошланади. Жорий йил ип-калавани қайта ишлаш 51 фоизга, келгуси йили 100 фоизга етказиш чоралари кўрилади.

Бундай иқтисодий лойиҳалар учун ривожланган инфратузилма зарур. Масалан, “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” йўлининг вилоятдан ўтган 100 километрини реконструкция қилиш ҳисобига транзит салоҳиятини 3 карра ошириш мумкин.

“Қарши – Шаҳрисабз – Китоб” магистрал йўлининг 106 километри реконструкция қилиниб, 2 тасмадан 4 тасмага ўтказилади. Бу лойиҳа доирасида Қамаши ва Яккабоғ марказидан айланиб ўтадиган 34 километрли янги йўл ҳам барпо этилади. Ислом тараққиёт банки иштирокида “Тошкент – Термиз” йўлининг Қашқадарёдан ўтган 60 километри ҳам 4 тасмали қилиниб, цемент-бетон қопламага ўтказилади.

Аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш учун 7 минг 700 та хонадонли уйлар барпо этилади. Бу йил 183 километр сув ва канализация тармоғи, 8 та сув иншооти қурилади.

Йиғилишда ёшлар бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Уларни “Ёшлар бизнеси” дастурига, олийгоҳ битирувчиларини “Келажакка қадам” дастурига қамраб олиб, тадбиркорлик ва бандлигига кўмаклашиш вазифаси қўйилди.

– Кўриб турганингиздек, Қашқадарёда режалаштирган ишларимиз кўп. Амир Темурдек буюк аждодимиздан жасорат, матонат, бағрикенглик каби фазилатларни мерос қилиб олган меҳнатсевар, самимий ва олийжаноб вилоят аҳли билан олдимизга қўйган улкан марраларга албатта эришамиз. Аминманки, қашқадарёликлар барча ислоҳотларимизнинг олдинги сафида бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан вилоят ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари ахборот берди, тадбиркорлар ва жамоатчилик вакиллари билан мулоқот қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани маъмурий марказидаги улкан бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Бу туман давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аҳолига қулайликлар яратиш, урбанизация жараёнларини тартибга солиш мақсадида уч йил аввал ташкил этилган эди. Шундан сўнг ҳудуд ривожи жадаллашиб кетди. Бугун Еттитом яқинида янги шаҳар пайдо бўлмоқда. 

Аввало, 120 километр сув, 210 километр электр тармоғи қурилиб, зарур инфратузилма яратилди. Йўллар кенгайтириб, таъмирланди. Маъмурий бинолар, 19 та мактаб, 22 та боғча, кўп тармоқли шифохона ва оилавий поликлиника барпо этилди.

Эътиборлиси, туман ҳокимлиги биноси мамлакатимизда янги тажрибанинг бошланиши бўлди. Бу ерда 38 та давлат идораси бир жойда жамланган. Бу аҳолига катта қулайлик яратмоқда. Авваллари бирор юмуш юзасидан олис масофаларни босиб, Чироқчи тумани идораларига қатнаган фуқаролар энди барча хизматларни ўзига яқин жойда оляпти.

Президентимиз Кўкдаладаги бунёдкорлик, бундай яхлит ва мутаносиб шароитлар барча туманлар учун намуна эканини таъкидлади.

Хусусан, “Инсон” маркази ҳам ҳокимлик биносида жойлашган. Бу ерда аҳоли учун ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар бир нуқтада комплекс шаклда тақдим этилади. Унинг дастурий тизими 55 та дахлдор ташкилотларнинг маълумотлари билан интеграция қилинган. Болалар, ногиронлиги бор инсонлар, кексалар ва ижтимоий тўловлар тизими ўзаро боғланган.

Давлатимиз раҳбари туман марказидаги Еттитом кичик саноат зонасида ҳам бўлди.

Тўрт гектар майдонда тўқимачилик, озиқ-овқат, қурилиш ва хўжалик моллари каби йўналишларда қиймати 10 миллион долларлик тўққизта кичик лойиҳа жойлаштирилган. Масалан, “Komfort Star New” корхонасида иситиш қозонлари ва бошқа темир маҳсулотлар, “Komfort Industrial Aria”да чинни буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. Умуман,  саноат зонасида 600 дан ортиқ доимий иш ўрни очилади.

Президентимиз янги бунёд этилган санъат саройини ҳам бориб кўрди.

Бу ерда 255 ўринли томоша зали, кўплаб тўгарак хоналари бор. Сарой замонавий чолғу асбоблари билан таъминланган, овоз ёзиш студияси, овоз кучайтириш мосламалари, мукаммал совитиш ва иситиш тизими билан жиҳозланган.

Диққатга сазовор жиҳати, тумандаги санъат мактаби, умумтаълим мактаби ва спорт мажмуаси у билан яқин жойлашган. Давлатимиз раҳбари бу болаларга қулай бўлишини таъкидлаб, келгуси лойиҳаларда шуни қўллаш бўйича кўрсатмалар берди.

Президентимиз ёш ижрочиларнинг бадиий чиқишларини ҳам кузатди.

– Сизларни кўриб, Амир Темур бобомиз юртида истеъдодлар кўплигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Ғайратли бўлиб, билим олишдан тўхтамасангиз, Ўзбекистон буюклигининг замини сизлар бўласиз, – деди Шавкат Мирзиёев ёшларга қарата.

Марказда, шунингдек, болалар майдончалари, яшил ҳудудлар, савдо ва сервис марказлари уйғунликда қурилмоқда. Умуман, 200 дан ортиқ объект барпо этилди. Бу бунёдкорлик ва қулайликлардан аҳоли мамнун. 

Ҳудудда яна ижтимоий соҳа объектлари, кутубхона, спорт майдонлари, маданият марказлари қурилиши давом этмоқда.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи якунланди. 

Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ,

Икром АВВАЛБОЕВ,

Ўлмас БАРОТОВ, 

ЎзА мухбирлари

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёликлар барча ислоҳотларимизнинг олдинги сафида бўлади