Қаршида замонавий реабилитация маркази фаолият юритмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган реабилитация ва протезлаш марказининг 96 ўринли замонавий биноси фаолият юритмоқда.
Марказда тиббий ва ижтимоий реабилитация хизматлари комплекс тарзда йўлга қўйилган бўлиб, фуқароларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қобилиятини тиклаш, жамиятга мослашувини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Муассаса 56 турдаги 180 дан ортиқ замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда ТМС, ЭЭГ, ЭНМГ, ультратовуш текшируви, ЭКГ, физиотерапия, даволаш жисмоний машқлари, эрготерапия ва бошқа хизматлар кўрсатилмоқда. Шунингдек, ижтимоий адаптация ва сенсор хоналари ҳам ташкил этилган.
Марказда мультидисциплинар жамоа фаолият юритиб, ҳар бир бемор учун индивидуал реабилитация дастури ишлаб чиқилади.
[gallery-28768]
Жорий йилнинг биринчи чорагида марказда 500 дан ортиқ бемор стационар шароитда реабилитациядан ўтказилди. Амбулатор хизматлар ҳам изчил ташкил этилган.
Шу билан бирга, электрон йўлланма тизими ва телереабилитация хизматлари йўлга қўйилган.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА