Қарийб 950 ёшли Сайроб чинори
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти ўзининг бетакрор табиати ва сир-синоатлари билан доим эътиборда бўлган. Неча йилларки бу заминни ўрганишга, унинг сирларини очишга уринаётганлар кўп. Шундай тилсимлардан бири икки туп кўҳна чинор бўлиб, у Бойсун туманининг Сайроб қишлоғида жойлашган.
[gallery-19119]
Сурхондарёга келиш учун сабаб келтирилса ҳам аввалида ушбу чинор ёдга олинади. Боиси чинор Сурхон замини бағрида қарийб 950 йилдан буён қўним топган. Баландлиги 26 метр, танасининг илдизи бўйича ўлчами 16,5 метр, кавагининг ер сатҳидан ўлчами 3,5 метр бўлиб, кавагининг оғзи тўғри тўртбурчак шаклида.
Тарихга назар ташласак, Октябрь тўнтарилишига қадар эски мактаб вазифасини ҳам айнан шу чинор ўтаган. Кейинчалик эса яъни, 1920 йилда қишлоқ кенгаши биноси бўлган. 1932-1934 йилларда 1-отлиқ аскарлар полкининг лагер кутубхонаси бўлган бўлса, 1936 йилда қишлоқ савдо дўкони вазифасида ҳам ишлатилган. Ҳозирда эса чинор табиий ёдгорлик сифатида муҳофазага олинган бўлиб, унинг ичида мўъжазгина музей ташкил қилинган.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА