Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар устидан назорат механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

— Мамлакатимизда пробация назоратида бўлган шахсларда қонунга риоя қилиш маданияти, ижтимоий ахлоққа ҳурмат руҳини шакллантириш йўналишида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда, — деди депутат Сайдулло Азимов. — Шу билан бирга, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар суд томонидан юклатилган мажбуриятларни қай тартибда бажариши устидан назорат қилиш механизмлари аниқ белгиланмагани амалда қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу эса ушбу соҳадаги муносабатларни қонунчилик йўли билан тартибга солишни талаб этмоқда.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия кодекслари ҳамда “Пробация тўғрисида”ги Қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар устидан пробация назоратини амалга оширишнинг аниқ ҳуқуқий тартиблари белгилаб қўйилмоқда. Хусусан, суд томонидан юклатилган мажбуриятларни бажармаган шахсларга нисбатан шартли озод қилишни бекор қилиш ва уларни жазони ўташ учун юбориш ёки қўшимча мажбуриятлар юклаш тартиблари белгиланмоқда. Шу билан бирга, ўз зиммасидаги мажбуриятларни масъулият билан бажариб келаётган шахсларга нисбатан ушбу мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш бўйича судга тақдимнома киритиш имконияти ҳам назарда тутилмоқда, — деди депутат.

Мажлисда айрим нормалар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Депутатларнинг таклифига кўра, қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида масъул қўмитага қайтарилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пробация назоратига оид қонун лойиҳаси қўмитага қайтарилди