«Президент олимпиадаси» доирасида ўтаётган гандбол мусобақаларида финалчилар аниқланди
Пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мажмуасида гандбол бўйича ўғил болалар жамоалари ўртасида “Президент олимпиадаси”нинг саралаш мусобақалари бўлиб ўтди.
Иштирокчи жамоалар А, В, С ва Д гуруҳларга бўлинган ҳолда гуруҳ босқичларида кескин ва муросасиз баҳс олиб борди.
[gallery-30278]
Саралаш мусобақаларининг сўнгги кунида 7 та ўйин ўтказилди ва финал иштирокчилар маълум бўлди.
Финал йўлланмасини қўлга киритган Хоразм, Андижон, Жиззах ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари навбатдаги босқичда ўз маҳоратини синовдан ўтказади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА