Президент Грузия фуқароларини майдонга чорламоқда
Грузия Президенти Саломе Зурабишвили мамлакат фуқароларини Европа сиёсий йўлини қўллаб-қувватлаш учун Тбилисидаги Европа майдонида ўтказиладиган митингга чорлади.
“16 июнь куни бир-биримизнинг кўзимизга қараб, Европага ўзимизни, бирдамлигимизни, иродамизни кўрсатайлик. Шу куни аҳоли, жамият, шахсан мен, сиёсий партиялар, ҳокимият вакиллари – барчамиз оддий фуқаро эканимизни намойиш этайлик”, - деди давлат раҳбари.
Президент ҳукуматни европалик ҳамкорлар билан Грузиянинг Европа Иттифоқига номзод давлат мақомини олиши учун мақсадли иш олиб бормаганликда айблади.
Жорий йил 3 март куни мамлакат Бош вазири Грузия номидан Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза берган.
ЎзА