Пойтахтлик ёшлар тақдирланди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан 15 ноябрдан 15 декабрга қадар “Тошкент ёшларни севади!” шиори остида ёшлар ойлиги ўтказилмоқда.
Ушбу ойлик доирасида ёшларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши, бу орқали уларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, зарарли одатлардан воз кечишини таъминлаш ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш мақсадида спортнинг футзал, стол тенниси, волейбол ҳамда боулинг турлари бўйича мусобақалар ўтказилган эди.

Мазкур мусобақаларда ғолиб бўлган ёшларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбир доирасида таниқли санъаткорлар иштирокида унутилмас ва такрорланмас концерт дастури бўлиб ўтди.


Шундан сўнг мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, спорт мусобақаларининг футзал ва қизлар ўртасидаги волейбол баҳсларида “Турон” жамоаси, буолингда “ТДИУ” жамоаси, стол тенниси бўйича баҳсларда Е.Полигоев ва Г.Орифбоев ғолиб бўлди.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА