Польша: уйқудаги бошқарув 12 кишининг умрига зомин бўлди
Якшанба тонгида Польшага тегишли сайёҳлик автобуси Венгриядаги М3 автомагистралида йўлдан чиқиб кетиб, чуқурликка ағдарилган. Ҳодиса Мезёкерестеш шаҳри яқинида, Будапештдан қарийб 140 километр масофада содир бўлган. Автобусда 57 йўловчи, икки ҳайдовчи бор эди.
Фалокат оқибатида 11 инсон воқеа жойида, яна бир йўловчи шифохонада вафот этган. 10 киши оғир жароҳатланган. Уларнинг беш нафари ўта оғир аҳволда. 37 одам енгил тан жароҳати билан яқин атрофдаги тўрт шаҳар шифохоналарига олиб кетилган.
Дастлабки маълумотга кўра, автобус Сербиядан қайтаётган зиёратчиларни олиб келаётган эди. Венгрия ички ишлар вазири Габор Пошфай ҳайдовчи ҳибсга олингани, у бошқарув чоғида ухлаб қолгани сабаб фалокат юз берганини айтган.
Ҳукумат жабрланганларга тиббий ва консуллик ёрдами кўрсатиш учун воқеа жойига махсус самолёт юборди. Бу ҳақда Бош вазир Дональд Туск маълум қилган.
Бу Венгрияда 2003 йилдан буён энг кўп қурбон берилган йўл-транспорт ҳодисасидир.
Мусулмон Зиё, ЎзА