Покистон ва Саудия дипломатик визани бекор қилди
Нью-Йоркда ўтказилаётган БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессияси доирасида Покистон ва Саудия Арабистони ўртасида муҳим келишув имзоланди. “Associated Press of Pakistan” хабар беришича, ушбу ҳужжат асосида дипломатик, расмий ва махсус паспортга эга фуқаролар учун виза талаби бекор қилинди.
Шартномани Покистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Ишоқ Дор ҳамда Саудия ТИВ раҳбари шаҳзода Файсал бин Фарҳон имзолади.
Таъкидланишича, ушбу битим икки давлат ўртасидаги мулоқот ва расмий ташрифларни сезиларли даражада енгиллаштиради. Шунингдек, стратегик шериклик ва қардошлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА