Песков: Россия Арманистон билан бўлажак сайловни муҳокама қилиш ҳуқуқига эга
Москва Арманистонда бўлажак сайлов ва арман томонининг келажакдаги режаларини Ереван билан муҳокама қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Арманистон бизга яқин мамлакат, биз чуқур умумий тарихий илдизларга эгамиз. Бу ерда яшовчи улкан арман диаспораси 2 миллиондан ортиқ кишини ташкил қилади. Шунинг учун Арманистон раҳбарияти томонидан танланган устувор йўналишлар биз учун алоҳида қизиқиш уйғотади”, деди у.
Бундан ташқари, Песков Путин ва Пашинян ўртасидаги учрашув “фойдали ва очиқчасига” кечганини билдириб, суҳбат давомида томонлар ўз қарашини, айниқса бўлажак сайловдан келиб чиқиб ифодалаганини таъкидлади. Шунингдек, у Арманистон бир вақтнинг ўзида ҳам Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ), ҳам Европа Иттифоқи аъзоси бўлишининг иложи йўқлигини яна бир бор эслатиб, Ереван буни тушунишига умид қилди.
С.Раҳимов, ЎзА