Пентагон: Араб денгизидаги 1550 кемада 22 500 денгизчи қолиб кетган
Пентагон раҳбари Пит Хегсет иштирокидаги матбуот анжуманида АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Дэн Кейн сулҳ тузилгандан бери Эрон тўққиз кемага ҳужум қилгани, икки танкерни эгаллаб олгани ва Америка кучларига 10 мартадан кўп ҳужум уюштирилганини маълум қилди.
Бинобарин, мулозимнинг сўзларига кўра, бу рақам ўша пайт муҳим амалиёт бошлаш учун зарур бўлган эҳтимолий миқдордан кам.
Кейн Теҳрон томонидан Ҳурмуз бўғози орқали ўтиш тўсиб қўйилиши ортидан Араб денгизида 1550 дан зиёд кема ҳаракатсиз қолиб кетганига ҳам эътибор қаратди. Ўша кемаларда 22 500 денгизчи бор.
Хегсет эса “Озодлик лойиҳаси” Қўшма Штатлар учун муваққат тадбир эканини таъкидлади.
– Аввал ҳам айтганман: дунё бу сув йўлига биздан кўра кўпроқ муҳтож, – деган у. – Тўғри, савдо тикланиши учун вазиятни барқарорлаштиряпмиз. Шу билан бирга халқаро ҳамжамият ҳам ташаббус кўрсатишини кутамиз.
С.Раҳимов, ЎзА