Параосиё ўйинларидаги олтин медалларимиз яна 2 тага кўпайди
Япония мезбонлик қилаётган Параосиё ўйинларининг пара енгил атлетика бўйича беллашувларида Мадина Мухторова ва Наврўза Ахматова олтин медалларга сазовор бўлди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Мадина Мухторова F40 тоифасида ядро улоқтириш баҳсларида 9,10 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди ва Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатди. Наврўза Ахматова эса F41 тоифасида ядро улоқтириш баҳсларида 10,02 метр натижа билан ғолиб чиқиб, мусобақа рекордини янгилади.
Мазкур медаллардан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 17 та олтин, 18 та кумуш ва 19 та бронза, жами 54 тага етди. Айни дамда делегациямиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда бормоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА