Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси машъала эстафетасида қатнашди
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳрида бошланган V ёзги Параосиё ўйинлари доирасида машъала эстафетаси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон делегацияси раҳбарияти ва Осиё Паралимпия қўмитаси вакиллари қатнашди.
Тадбирда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ҳамда қўмита раиси, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти Мухторхон Тошхўжаев иштирок этди. Эстафета жараёнида Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид машъалани Шаҳноза Мирзиёевага топширди.
Мазкур тадбир паралимпия ҳаракатининг асосий қадриятлари, жумладан, тенг имкониятлар ва ҳамжиҳатлик ғояларини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.





Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА