"Paramount” кино компанияси “Warner Bros”ни 110 миллиард долларга сотиб олди
“Paramount Skydance” кино компанияси “Warner Bros. Discovery” компаниясини 110 миллиард долларга сотиб олиб, дунёдаги энг йирик медиа гигантларидан бирига айланди.
Бирлаштирилган компания энди “Skydance Corporation” номи остида фаолият юритади.
Янги тузилманинг активларига “HBO”, “CNN”, “CBS”, “Nickelodeon”, “MTV”, “Comedy Central”, “DC Studios” ва бошқа йирик брендлар кирадиган бўлди.
Компания шунингдек, “Гарри Поттер”, “Узуклар ҳукмдори”, “Тахтлар ўйини” ва “Матрица” каби фильмлар ҳуқуқларини сотиб олди ва “Paramount”нинг “Бажариб бўлмайдиган вазифа”, “Трансформерлар”, “Юлдузлар йўлидан” ва бошқа хит франшизалари қаторини тўлдирди.
“Skydance” бош директори Дэвид Эллисон бу келишувни кино саноати учун тарихий қадам деб атади.
С.Раҳимов, ЎзА