Пара сузувчиларимиз Францияда
Яна етти кундан кейин матонатли спортчилар ўртасидаги навбатдаги ёзги Паралимпия ўйинлари бошланади.
"Париж-2024" ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари айни кунларда мазкур нуфузли мусобақага тайёргарликнинг сўнгги босқичини Францияда давом эттирмоқда.
Иродали пара сузувчиларимизнинг тайёргарлик машғулотлари мураббийларнинг махсус режалари асосида олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Париж-2024" ёзги Паралимпия ўйинларининг пара сузиш мусобақалари 29 август — 7 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев,
ЎзА