Пара енгил атлетикачиларимиз Чехия гран-присида 41 та медалга эга чиқди
Чехиянинг Оломоус шаҳрида пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида ташкил этилган халқаро гран-при турнири терма жамоамиз учун муваффақиятли кечди.
Дунёнинг 45 та мамлакатидан 200 нафарга яқин матонатли спортчилар иштирок этган беллашувларда миллий терма жамоамизнинг 23 нафар аъзоси пара енгил атлетиканинг турли дастурларида ўз омадларини синовдан ўтказди.

Муросасиз баҳслар якунига кўра, иродали пара спортчиларимиз 9 та олтин, 22 та кумуш ва 10 та бронза медалларини қўлга киритиб, янги Ўзбекистон ёшларининг ғалабага бўлган кучли иштиёқини намойиш этди.

Мусобақада маҳоратли пара енгил атлетикачиларимиздан Нурхон Қурбонова икки дастурда тенгсиз эканини исботлаган бўлса, Мадина Мухторова диск улоқтириш беллашувларида ўзи ўрнатган Жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди.
Шунингдек, Асила Мирзаёрова, Шаҳина Йигиталиева, Ёқутхон Холбекова каби тажрибали пара атлетларимиз олтин медалларга сазовор бўлиши ортидан Европа спорт майдонида Ўзбекистон байроғи юксалиб, мадҳиямиз баралла янгради.
Т.Рўзиев, ЎзА