Пара дзюдочиларимизнинг навбатдаги муваффақияти
Қозоғистон мезбонлик қилган пара дзюдо бўйича “IBSA Grand Prix Astana – 2026” халқаро турнири ўз якунига етди. Дунёнинг 24 давлатидан 140 нафар атлет иштирок этган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли қатнашди.
Гран-прининг сўнгги кунги беллашувларида вакилларимиз 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритди. Ҳусусан, аёллар ўртасида J1 класси 60 килограмм вазн тоифасида Улжон Амриева барча рақибларини мағлуб этиб, чемпионга айланди. J1 класси +70 килограмм вазнда Феруза Эргашева бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, J2 классининг +70 килограмм вазнида Моҳинур Пармонова мусобақанинг бронза медалига эга чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 5 та медаль билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида тўртинчи поғонани эгаллади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА