Ўзбекистонда Россия Фанлар академиясининг ваколатхонаси очилади
Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси ҳузурида Россия Фанлар академияси ваколатхонаси очилиши режалаштирилмоқда.
ТАСС ахборот агентлиги маълумотига кўра, Россия Фанлар академияси ваколатхонаси саккизта мамлакатда, жумладан, Беларусь, Бразилия, Вьетнам, Ҳиндистон, Хитой, Мўғулистон, Ўзбекистон ва Эфиопияда очиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бу илмий-эксперт ҳамкорлигини кенгайтириш ва қўшма тадқиқотларни фаоллаштиришга имкон беради.
Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА