Ўзбекистон ва Болгария: Ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган муносабатлар ривожланмоқда
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Аъзамхўжаев Болгария Республикаси Миллий ассамблеясининг «Болгария - Ўзбекистон» ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ раиси Христо Симеонов ва гуруҳ аъзолари билан онлайн учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ва Болгария ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида ривожланиб бораётгани қайд этилди. Хусусан, 2025 йил июнь ойида Болгария Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи ҳамда унинг доирасида эришилган олий даражадаги келишувларнинг икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишдаги аҳамияти таъкидланди.

Мулоқот давомида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар фаолиятини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Н.Абдураимова,
ЎзА