Расмий ташриф билан Токио шаҳрига келган Президент Шавкат Мирзиёевни Японияда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз қизғин кутиб олди.
Давлатимиз раҳбари улар билан суҳбатлашди.


Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртдошларимизнинг орзу-умидлари, мақсад ва режалари ҳақида очиқ ва самимий мулоқот бўлиб ўтди.


Президентимиз ватандошларимизга иши ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, улар кунчиқар юртда орттирган билим ва тажрибалар Ватанимиз тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирди.

