Ўзбекистон кубоги ғолиб ва совриндорлари аниқланди
Трамполин бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари якунланди. Беллашувларда спортчилар яккалик, синхрон сакраш ҳамда акробатик йўлакда сакраш йўналишларида ғолиблик учун баҳс олиб борди.
13–14 ёшли қизлар ўртасида батутда яккалик сакрашда Светлана Каспарян олтин, Диана Смирнова кумуш, Фотимахон Акбаралиева бронза медалига сазовор бўлди. Синхрон сакрашда Светлана Каспарян ва Диана Смирнова жуфтлиги ғолиб чиқди. Ўғилбиби Худайберганова ва Жасмина Аюбжонова иккинчи, Ойшабону Ҳабибуллаева ва Фарангиз Собиржонова учинчи ўринни эгаллади. Акробатик йўлакда эса Машҳурa Ҳошимова, Ғулноза Эргашева ва Шоҳиста Жангабоева шоҳсупага кўтарилди.
13–14 ёшли ўғил болалар ўртасида яккалик сакрашда Муҳаммаджон Эргашалиев чемпионликни қўлга киритди. Ҳусниддин Раҳмониддинов кумуш, Камронбек Набиев бронза медалига эга чиқди. Синхрон сакрашда Шоҳруз Исроилов ва Камрон Набиев жуфтлиги биринчи, Ҳусниддин Раҳмониддинов ва Мирзиё Ҳамидхонов иккинчи, Шоҳрух Ғозиев ва Шоҳрух Эшмурзаев учинчи бўлди. Акробатик йўлакда Миржаҳон Шуҳратов олтин, Умар Собиров кумуш, Жамшид Раҳимов бронза медалини қўлга киритди.
15–16 ёшли қизлар ўртасида яккалик сакрашда Гўзалой Сотиболдиева биринчи, Шаҳинабону Расулова иккинчи, Рухшона Акромова учинчи ўринни эгаллади. Синхрон сакрашда Шаҳинабону Расулова ва Шаҳризода Шукуржонова жуфтлиги ғолиб бўлди. Гўзалой Сотиболдиева ва Рухшона Акромова иккинчи, Одинaxon Мухторова ва Нуржамал Бектлеулова учинчи натижани қайд этди. Акробатик йўлакда Дилнавоз Мамажанова олтин, Қувончой Бозорбоева кумуш, Назлимхон Бахтиёрова бронза медалига сазовор бўлди.
15–16 ёшли ўғил болалар ўртасида яккалик сакрашда Фирдавс Иброҳимов шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди. Жасур Рафиқов иккинчи, Фазлиддин Исомиддинов учинчи бўлди. Синхрон сакрашда Орифхўжа Асқархўжаев ва Фирдавс Иброҳимов жуфтлиги ғолибликни қўлга киритди. Ҳадятулло Абдулбоситов ва Муҳаммадазиз Жинадуллаев иккинчи, Жасур Рафиқов ва Камрон Пўлатов учинчи ўринни эгаллади. Акробатик йўлакда Сердар Шодиев олтин, Аброр Маҳмудов кумуш, Бинохил Усмонов бронза медали билан тақдирланди.
Аёллар ўртасида (17 ёш ва ундан катталар) яккалик сакрашда Нозанин Собиржонова чемпион бўлди. Жансая Абдиғаниева кумуш, Нодира Сойиббоева бронза медалига сазовор бўлди. Синхрон сакрашда Нозанин Собиржонова ва Лола Аҳмедова жуфтлиги биринчи ўринни эгаллади. Нодира Сойиббоева ва Рухшона Равшанова иккинчи, Жансая Абдиғаниева ва Муниса Баҳодирова учинчи бўлди. Акробатик йўлакда Кумушбиби Сафарова олтин, Райҳона Турсуналиева кумуш, Динара Низомиддинова бронза медалига эга чиқди.
Эркаклар ўртасида (17 ёш ва ундан катталар) яккалик сакрашда Аҳрор Юсупов ғолибликни қўлга киритди. Имрон Абдуфаттаев иккинчи, Сардор Саидов учинчи ўринни эгаллади. Синхрон сакрашда Аҳрор Юсупов ва Аҳрор Абдуллаев жуфтлиги олтин, Асадбек Ёқубов ва Достон Рўзалиев кумуш, Сардор Саидов ва Артур Холмуродов бронза медалига сазовор бўлди. Акробатик йўлакда Муҳаммадзиё Абобокиров биринчи, Саидаброр Абдулаҳадов иккинчи, Жонпўлат Пўлатов учинчи ўринни банд этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон кубоги доирасида ёшлар ва катталар ўртасидаги баҳслар барча йўналишлар бўйича ўз ниҳоясига етди. Мусобақа спортчиларнинг маҳорати ва тайёргарлик даражасини намоён этиш учун муҳим майдон бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА