Ўзбекистон III Марказий Осиё очиқ чемпионатини 61 медаль билан якунлади
Тошкентдаги "Олимпия шаҳарчаси"да енгил атлетика бўйича катталар ўртасида ўтказилган III Марказий Осиё очиқ чемпионати якунланди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 22 та олтин, 20 та кумуш ва 19 та бронза, жами 61 та медаль жамғариб, умумий медаллар жадвалида биринчи ўринни эгаллади.
Мусобақа давомида Қозоғистон терма жамоаси аъзолари 10 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза, жами 24 та медаль билан иккинчи ўриндан жой олди. Туркманистон терма жамоаси 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медаль билан учинчи бўлди.
Шунингдек, Таиланд 1 та олтин, Тожикистон 1 та кумуш ва 3 та бронза, Грузия 1 та кумуш ва 2 та бронза, Сингапур 1 та кумуш ва 1 та бронза, Қирғизистон 1 та кумуш ва 1 та бронза, Саудия Арабистони эса 1 та бронза медални қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА