Бухоро вилоятида айни кунларда ҳам хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда, янги лойиҳаларни ишга тушириш борасида амалий саъй-ҳаракат олиб борилмоқда. Хусусан, хитойлик ишбилармонлар билан ҳам иқтисодий ҳамкорлик тобора мустаҳкамланмоқда.

Учрашувлар натижасида вилоят инвестиция саноатидаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш истаги мавжуд 45 та компания билан 2,1 миллиард долларга тенг 72 та лойиҳа портфели шакллантирилди. Ушбу компания раҳбарлари вилоятдаги инвестиция муҳити билан яқиндан танишиш мақсадида жорий йилнинг биринчи ярми даврида вилоятга келишни билдирган.

Хитой Халқ Республикасининг “Sitong Stone Company” компанияси томонидан вилоятнинг Пешку туманида қиймати 20 миллион долларга тенг лойиҳага мувофиқ, гранит тошларини қайта ишлаш технологиясини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Шунга мувофиқ, хитойлик сармоядорлардан бир гуруҳи Бухоро вилоятида бўлиб, масъулияти чекланган жамият шаклидаги “XIN SIFANG STONE” корхонасини давлат рўйхатидан ўтказди.

Шунингдек, Хитойнинг “Jiangsu Zhufeng Electromechanical Technology Co., Ltd.” компанияси раҳбарлари вилоятда бўлиб, Қоровулбозор туманидаги “BUXORO REAL MOTO” МЧЖ корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Музокаралардан сўнг бу ҳудудда ўзаро ҳамкорликда қиймати 25 миллион долларга тенг бўлган электр мототцикл ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича тенг манфаатли келишувга эришилди.

Маълумотларга кўра, сўнгги етти йилда Бухоро вилоятига қарийб 4 миллиард долларга тенг инвестиция жалб этилган. Бунинг натижасида 90 мингта иш ўрни ва 1 миллиард 800 миллион долларлик экспорт имконияти яратилган.

Хусусан, жорий йил вилоятда 1 миллиард 300 миллион долларлик 607 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳаларга Хитой, Россия, Туркия, Германия, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Малайзия, Жанубий Корея каби мамлакатлар компаниялари инвестиция киритмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Хитой: ҳамкорликдаги янги лойиҳалар