Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Эрон Ислом Республикасининг саноат, конлар ва савдо вазири Муҳаммад Атабак билан учрашди. Ўзаро мулоқот давомида томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.
Учрашувда энергетика, транспорт, логистика, фармацевтика ва туризм соҳаларида кооперацияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳамда маҳсулотларни минтақавий бозорларга олиб чиқиш бўйича амалий ташаббуслар кўриб чиқилди.


Статистикага кўра, 2024 йилда мамлакатларимизнинг ўзаро савдо ҳажми 500 миллион долларни ташкил этган. 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Эрон капитали иштирокида 222 та корхона фаолият юритмоқда, улар қурилиш, транспорт ва фармацевтика соҳаларида лойиҳаларниамалга оширмоқда.
М.Пирматова, ЎзА