“Ўзбекистон — 2030” стратегиясида аграр соҳани ривожлантириш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида қатор мақсад-вазифалар ўз аксини топган. Ушбу йўналишдаги вазифалар борасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Равшан Мамутов билан суҳбатлашдик.

— “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида қишлоқ хўжалигига оид белгиланган мақсад-вазифалар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга, — дейди депутат. — Бугун глобал иқлим ўзгариши шароитида аграр тармоқда Стратегияда белгиланганидек, фақатгина ирригация тизими ва сув тежовчи технологияларни ривожлантириш, соҳа бошқарувига хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш орқалигина натижаларга эришишимиз мумкин.

Тўғри, бугун мамлакатимизда аграр соҳада бозор муносабатлари босқичма-босқич жорий қилиняпти. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, соҳага инвестициялар кенг жалб қилинмоқда. Айниқса, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ресурс тежамкор технологиялар ҳамда соҳага илмий ёндашувларнинг татбиқ этилиши ер унумдорлиги ва ҳосилдорлигини оширмоқда. Лекин бу борада ишларимизни ресурс тежамкор усуллардан фойдаланган ҳолда жорий этишимиз зарур. 

— Стратегиянинг 54-мақсади бевосита қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва рентабеллик даражасини кескин оширишга қаратилган. Бу нима учун алоҳида мақсад сифатида белгиланди?

— Дарҳақиқат, бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳаси мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг қарийб 30 фоизини ташкил этади. Аграр тармоқда эса 4 миллионга яқин ишчи-хизматчилар фаолият юритмоқда. Қолаверса, юртдошларимизнинг ярми қишлоқ жойларда истиқомат қилишини инобатга олсак, соҳа ривожи йўлидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар жамиятга дахлдор муҳим воқелик сифатида баҳоланиши лозим.  

Шундан келиб чиқиб, мазкур мақсад доирасида бир гектардан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга, қишлоқ хўжалиги соҳасида экспорт ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказиш ҳамда аграр соҳага жами 15 миллиард доллар инвестицияларни жалб қилиш белгиланмоқда. Бу эса аҳоли бандлиги таъминланиши ва даромадлари ошишига, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг қондирилишига хизмат қилади.  

Шунингдек, соҳага илмий ёндашувни кенгайтириш орқали ҳосилдорлик кўрсаткичларини пахта бўйича ўртача 45-50 центнерга, ғалла бўйича 80-85 центнерга етказиш белгиланмоқда. 

— Аҳоли вакилларига ер ажратиш амалиёти қандай натижа бермоқда? 

— Бундан 5-6 йил илгари фуқароларимизга ер берилиши ҳақида ўйлаб кўрмаганмиз. 2021 йил пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш орқали ушбу ерлардан самарали фойдаланиш тизими яратилди.

Хусусан, сув таъминоти яхши бўлган пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар ер майдони деҳқон хўжалиги ташкил этиш орқали сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 30 йилга ижарага берилмоқда.

Энди Стратегияда белгиланганидек, қўшимча 300 минг гектар ер майдонини замонавий сув тежайдиган технологияларни қўллаш орқали ўзлаштириш ва мазкур ерларда озуқабоп, доривор, мойли, дуккакли, шоли, ғалла, сабзавот, полиз экинлари экиш, интенсив боғ ва узумзорлар ташкил этиш мақсад қилинмоқда. 

Айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш кўрсаткичининг 25 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш мақсадида республика ҳудудларида 2,5 миллион тонна қувватга эга бўлган 100 та янги агрологистика марказлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг экспорт салоҳиятини 1 миллиард долларга етказиш белгиланмоқда.

Эндиликда ер муносабатларини ислоҳ қилиш доирасида ер майдонлари ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш механизмини жорий қилиш бўйича режалар белгиланмоқда. Албатта, бу борада биз депутатлар амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича ишлашимиз зарур деб биламан.

— Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва чорвани суғурта қилиш ва суғурта жамғармасини ташкил этиш борасидаги вазифаларнинг аҳамияти қандай? 

— Дарҳақиқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва чорвани суғурта қилиш тизимини ислоҳ қилиш, алоҳида суғурта жамғармасини ташкил этиш ва унга 100 миллион доллар жалб қилиш, деҳқон ва фермерларга суғурта мукофотининг 50 фоизини субсидиялаш тизимини жорий қилиш бўйича вазифалар долзарб. 2023 йилнинг бошида мамлакатимизда кечган аномал совуқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи кўплаб деҳқон ва фермерларимизга зарар келтирди. Хусусан, 8,9 минг гектар мевали боғларда 52 минг тонна, 7,2 минг гектар узумзорларда 125 минг тонна етиштирилиши кутилаётган ҳосил йўқотилган. Аграр тармоқда суғурта қилишни йўлга қўйиш эса бу каби йўқотишлар ўрнини қоплашга хизмат қилади. 

— Сувдан оқилона фойдаланиш маданияти ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш борасида қандай чора-тадбирлар кўзда тутилган? 

— Таҳлилларга кўра, фойдаланилган ўртача йиллик сув миқдори 51-53 миллиард куб метрни ташкил этиб,  ажратилган сув олиш лимитига нисбатан 20 фоизга қисқарган. Стратегиянинг 62-мақсадида республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш белгиланган. Бунда сув ишлатиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ерларнинг умумий майдонини 2 миллион гектаргача, шу жумладан томчилаб суғориш технологиясини 600 минг гектаргача етказиш борасида тизимли ишлар амалга оширилади.

Сув ресурсларидан фойдаланишда нафақат бугунги, балки келажак авлод ҳақида ҳам қайғуришимиз зарур. 80 фоиздан ортиқ сув ресурслари қўшни давлатлардан кириб келади. Шундан келиб чиқиб, қўшни давлатлар билан сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш, трансчегаравий сув ресурслари ва давлатлараро сув хўжалиги объектларидан биргаликда фойдаланиш масалаларида фаол икки тарафлама манфаатли ҳамкорликни давом эттириш зарур.

Шунингдек, тупроқ қопламали каналларни бетон қопламага ҳамда ички суғориш тармоқларининг ёпиқ қувурли суғориш тизимларига ўтказиш ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти кўрсаткичини 0,73 гача етказиш муҳим вазифа, деб биламан.

Яна бир муҳим вазифа, Стратегиянинг 63-мақсадида белгиланганидек, қишлоқ хўжалиги соҳасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш аввало, 18,7 минг км ёки 66 фоизи тупроқ ўзанли бўлган магистрал ва хўжаликлараро каналларнинг бетон қопламали улушини 13,1 минг кмга ёки 46 фоизга етказишга хизмат қилиши билан аҳамиятли. Кучли ва ўрта шўрланган суғориладиган ер майдонларини 430 минг гектаргача, ер ости сув сатҳи муаммоли ҳолатда бўлган ер майдонларини 773,4 минг гектаргача камайтириш белгиланмоқда.

Стратегиянинг 64-мақсадида эса ирригация тизими ва сув тежовчи технологияларни ривожлантириш, соҳа бошқарувига хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш мақсади белгиланган. Энди етти йиллик дастур доирасида камида 100 та йирик сув хўжалиги объектларида автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий қилиш, хусусан, “Туямўйин” сув омбори ҳажмини қўшимча 1 миллиард куб метрга кенгайтириб, 1,2 миллион гектарда сув таъминотини яхшилаш ва ичимлик сув захирасини яратиш бўйича иш олиб борилади. Соҳада инвестициялар оқимини кўпайтириш мақсадида ирригация соҳасига хусусий секторни жалб қилиш чоралар кўрилади.

— Стратегияни амалга оширишда депутатлар олдида, хусусан, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси олдида қандай вазифалар турибди?

— Дарҳақиқат, Стратегия ижросини таъминлашда Қонунчилик палатаси депутатлари, хусусан, қўмитамиз олдида муҳим вазифалар турибди. Жумладан, аграр соҳани ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг кафолатли ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштиришимиз зарур.

Хусусан, озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг даромадларини ошириш, шунингдек, “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот етиштириш бўйича белгиланган дастурларнинг ижросини таъминлашга кўмаклашишимиз лозим.

Бугунги кунда республикамизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатига экспорт қилинмоқда. Бунда мева-сабзавотлар ва дуккакли маҳсулотларнинг экспорт ҳажми охирги етти йилда қарийб 2 баробарга ошган. Албатта, бу каби натижаларга эришишда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари, агрокластерлар ва мева-забзавотчилик кластерларининг ўрни беқиёс. Шундан келиб чиқиб, кластерлар фаолиятини тартибга солиш, уларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини яратишимиз, зарурат бўлса, қонун қабул қилишимиз лозим деб биламан.

Шунингдек, сув хўжалиги соҳасига оид барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳам қайта кўриб чиқишимиз, керак бўлса, Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини қабул қилишимиз долзарб вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Чунки сув танқислиги муаммолари глобал даражага чиқаётган бир пайтда аввало, ундан самарали фойдаланишда барча ҳуқуқий асослар яратилиши мақсадга мувофиқдир.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси: сувдан оқилона фойдаланиш, аграр тармоқда суғурта тизимига оид вазифалар муҳим