Осиё ўйинларидаги медалларимиз сони кўпаймоқда
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ Осиё ўйинларининг ушу бўйича баҳсларида вакилларимиз шоҳсупага кўтарилди.
Хусусан, ушу дастурининг -56 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Сайдулло Абдурашидов ярим финалга қадар муваффақиятга эришиб, якунда бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, “Аичи-Нагоя-2026” Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронзага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА