Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финалга йўл олди
Япония мезбонлигида ўтаётган XX ёзги Осиё ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол баҳсларида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси «С» гуруҳининг 2-турида Кувайт терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Нагоя шаҳридаги «Minato Soccer Field» стадионида ўтган учрашувда футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Сардорбек Баҳромов 6 ва 36-дақиқаларда гол уриб, жамоамизга ғалаба келтирди.
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Вьетнам ва Филиппин терма жамоалари ўзаро куч синашди. Унда вьетнамлик футболчилар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, иккинчи турдан сўнг Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 6 очко билан «С» гуруҳи пешқадамига айланиб, муддатидан олдин кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Вьетнам 4 очко билан иккинчи, Кувайт 1 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Филиппин терма жамоаси эса икки учрашувдаги мағлубиятидан сўнг очкосиз қолмоқда.

Энди Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 22 сентябрь куни гуруҳ босқичининг 3-турида Вьетнамга қарши майдонга тушади. Мазкур баҳсда гуруҳ пешқадамлиги масаласига ойдинлик киритилади. Кувайт эса Филиппинга қарши баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА