Осиё ўйинлари: Анна Пракатен кумуш медаль соҳиби!
ХХ Осиё ўйинларига Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарлари мезбонлик қилмоқда. Қувонарлиси ушбу ўйинларнинг бугунги дастуридан жой олган академик эшкак эшиш баҳслари спортчиларимизнинг улкан муваффақиятлари остида ўтмоқда.
Гап шундаки, ҳозиргина академик эшкак эшиш баҳсларида делегациямиз ҳисобига яна бир кумуш медаль қўшилди. Аёллар ўртасидаги W1x яккалик дастурида ҳамюртимиз Анна Пракатен маррага иккинчи бўлиб етиб келиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг ХХ Осиё ўйинларидаги медаллари сони 2 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронзага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА