Оқ халатнинг қора доғлари
Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ишга киритиш учун 700 АҚШ доллар олган шахс ушланди.
Маълум бўлишича, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси бўлим ҳисобчиси Ю.Х. фуқаро С.З. дан 700 АҚШ долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳисобчи фуқарога уни шу бирлашмага ишга жойлаштиришга ваъда берган.
Ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
З.Комилов, ЎзА мухбири