Олимлар Қуёш тизимидан ташқаридаги сайёрада атмосфера борлигини аниқлади
Америкалик олимлар Қуёш тизимидан ташқарида яшашга яроқли ҳудуд деб аталадиган сайёрада атмосферани кашф этишди.
Таъкидланишича, “LHS 1140 b” сайёраси Ердан тахминан 48 ёруғлик йили узоқликда жойлашган ва кичик совуқ юлдуз атрофида айланади.
Унинг атмосферасида гелий аниқланган. Бу газнинг ўзи ҳаёт борлигини кўрсатмаса-да, олимлар бу кашфиётни Қуёш тизимидан ташқарида яшашга яроқли оламларни қидиришда муҳим қадам деб ҳисоблашмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА