Нукусда болалар учун янги эртак-спектакль намойиш этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрида “Меҳнатнинг роҳати” номли эртак-спектакль премьераси бўлиб ўтди.
Ёш драматург Гулмира Нуриллаева қаламига мансуб асар режиссёр Элеонора Бегимова томонидан саҳналаштирилди.
Саҳна асари болаларни меҳнатсеварликка, ўз ишига масъулият билан ёндашишга ундайди. Унда меҳнатнинг самараси ва дангасаликнинг салбий оқибатлари эртак қаҳрамонлари образлари орқали ифодаланган.
[gallery-28485]
Шунингдек, спектакль давомида дўстлик, ўзаро ҳурмат ва кечиримлилик каби фазилатлар тарғиб этилди. Асардаги “Чумоли” ролини Қонис Қирғизбоев, “Асалари” ролини Суливхон Жақсимуратова, “Капалак” ролини Наргиза Йўлдошева, “Чигиртка” ролини Олтинбек Бердибоев ижро этди.
Премьера жажжи томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА