Нидерландияда ўзбек маданияти тарғиб қилинмоқда
Хабарингиз бор, “101 ватандош изидан” лойиҳаси доирасида Навоий вилоятидан расмий экспедиция Германия, Нидерландия, Польша, Беларусь ва Россия бўйлаб сафарини бошлаган эди.
Хабарингиз бор, “101 ватандош изидан” лойиҳаси доирасида Навоий вилоятидан расмий экспедиция Германия, Нидерландия, Польша, Беларусь ва Россия бўйлаб сафарини бошлаган эди. Бу эса хорижда истиқомат қилаётган ўзбек ватандошни ҳам руҳлантириб юборди.
Йиллар давомида ўзга замин тупроғида дафн этилган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг шахсини аниқлаш ва уларнинг руҳини шод этиш имкониятини янада кенгайтирди. Шу муносабат билан, бугун 8 февраль куни Нидерландияда истиқомат қилиб, ўзбек маданияти ва қадриятларини тарғиб этиб келаётган ватандошимиз — шоир, “101 ватандош изидан” лойиҳаси ҳаммуаллифи Баҳодир Узоқов томонидан Нидерландиянинг Гаага шаҳрида Хотира оши ташкил этилади.
Маросимдан мақсад Нидерландия жамоатчилигига Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбек жангчиларининг жасорати ва матонати ҳақида маълумот бериш, халқлар ўртасида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашдир. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур хайрия тадбири ҳар йили анъанавий тарзда Нидерландия турли бурчакларида ташкил этиб келинади. Хайрия ошида Нидерландия истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси, Нидерландия жамоатчилигига ҳамда тинчликни сақлаш йўлидаги иштирок этаётганлар иштирок этиши режалаштирилган.
Ишончимиз комил, нидерландиялик ватандошимизнинг Амерсфорт шаҳрида дафн этилган 101 нафар ўзбекларни тадқиқ этишдаги жонбозлиги, уларнинг руҳини шод этиш, номини абадийлаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари миллат келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдош учун ибрат.
Эслатиб ўтамиз, “101 ватандош изидан” лойиҳасини Навоий вилояти ҳокимлиги, “Юксалиш“ умуммиллий ҳаракати ва Адлия вазирлиги қўллаб-қувватламоқда.