ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий – қадим тарих ва замонавий ҳаёт уйғунлашган шаҳар. Бу юртнинг куз фасли гўзалликнинг ўзига хос оҳангини таратади. Қуёш олтин нурини таратиб, дарахт барглари сариқ, қизғиш ва тўқ жигарранг тусда жилоланади. Ҳар бир шаббода баргларнинг майин рақси, ҳар бир йўл четида таралган ёрқин ранглар бу фаслнинг сеҳрини ҳис эттиради.
Навоий шаҳри боғлари, хиёбонлари ва кўчаларида кузги осойишталик ҳукм суради. Сокинлик ва сокин оҳанг орасида табиат ўз ҳикоясини айтади.
[gallery-26089]
Қуйидаги фоторепортаж орқали олтин кузнинг нозик гўзаллиги, Навоий шаҳрининг табиати ҳамда инсон билан борлиқ ўртасидаги уйғунликни кўришингиз мумкин.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА