Навоийда “Жасорат мактаби”га кириш имтиҳонининг иккинчи босқичи ўтказилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилоятида “Жасорат мактаби”га ўқувчиларни саралаб олишнинг иккинчи босқичи – жисмоний тайёргарлик синовлари бўлиб ўтмоқда. Имтиҳонлар белгиланган тартиб ва мезонлар асосида ташкил этилган бўлиб, унда талабгорларнинг жисмоний тайёргарлиги, чаққонлиги ва чидамлилиги баҳоланмоқда.
Синовлар жараёнида ҳар бир номзод 5 турдаги жисмоний машқни бажаради. Натижалар 50 баллик баҳолаш тизими асосида аниқланиб, иштирокчиларнинг жисмоний салоҳияти ҳамда белгиланган нормативларни бажариш даражаси ҳисобга олинади.
[gallery-30717]
Жорий йилда “Жасорат мактаби”га қабул учун вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 4-синфини тамомлаган 854 нафар ўқувчи ариза топширган.
Вилоятнинг 11 та туман ва шаҳрида ташкил этилган “Жасорат мактаби”ларга ҳар бир ҳудуд бўйича 26 нафардан ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган. Саралаш жараёнлари белгиланган талаблар асосида босқичма-босқич давом этмоқда.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА