Навоий шаҳрида янги марказ
Рақамли технологиялар вазирлиги Навоий вилояти ҳудудий шуъбаси ҳамда IT Park Навоий филиали ҳамкорлигида Навоий шаҳрида янги марказ (“Haul World Transportation Navoiy” MCHJ) ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур компания масофадан туриб аутсорсинг хизматини кўрсатади. Ҳозир 6 нафар ишчи ўрни билан яратилган ушбу масофавий хизматлар кўрсатиш маркази яқин олти ой ичида ишчи ўринлар сонини 20 тага етказишни режалаштирган.

Шу билан бирга, бу марказ мактаб ташкил этиш орқали 30 нафардан ортиқ ёшни касбга ўргатиш ва қисқа вақт ичида иш билан таъминлашни кўзда тутмоқда.
Компания томонидан кўрсатилган хизматлар Навоий вилояти экспорт кўрсаткичлари ошишига ҳам хизмат қилади. Бу эса вилоят ёшларининг IT соҳасида билимларни чуқур эгаллашларига замин яратади.
Н.Раҳмонова, ЎзА