Наманганда салқин муҳит яратиш чора-тадбирлари кучайтирилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Республика ҳудудига жанубдан кириб келган иссиқ ҳаво оқими таъсирида ҳаво ҳарорати юқори даражага кўтарилган шу кунларда Наманган шаҳрида аҳоли учун қулай муҳит яратиш ва яшил ҳудудларни асрашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, шаҳарнинг марказий ва асосий кўчаларида махсус техникалар ёрдамида белгиланган жадвал асосида сув сепиш ишлари ташкил этилган. Шу билан бирга, газонлар, дарахтлар, гулзорлар ва бошқа яшил ҳудудларни мунтазам суғориш ишлари олиб борилмоқда.
[gallery-30463]
Мазкур ишлар Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Шунингдек, шаҳардаги фаввораларнинг узлуксиз ишлаши таъминланиб, бу жазирама кунларда аҳоли ва меҳмонлар учун салқин ва қулай муҳит яратишга хизмат қилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА