Музейлараро 90 кун экскурсиялар лойиҳаси Ўзбекистон тарихи давлат музейида
“Музейлараро 90 кун” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон тарихи давлат музейида навбатдаги экскурсия ташкил этилди. Мазкур лойиҳа болалар ва ёшларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш, аҳоли ўртасида Ватанимиз тарихини чуқур ўрганишга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда буюк аждодларимизнинг бой илмий ва маданий меросини кенг тарғиб этиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Экскурсияда таълим муассасалари ҳамда маҳаллалардан ташриф буюрган иштирокчилар музей экспозициялари билан яқиндан танишдилар. Уларга Ўзбекистон ҳудудида қадимдан шаклланган цивилизациялар, давлатчилик тарихи, миллий маданият ва халқимизнинг бой тарихий меросига оид экспонатлар ҳақида маълумотлар берилди.
Ташриф давомида иштирокчилар музей фондида сақланаётган ноёб ашёлар ва тарихий ёдгорликлар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Экскурсия ёшларнинг тарихий хотирасини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларга ҳурмат руҳини юксалтириш ва маданий-маърифий билимларини бойитишга хизмат қилди.
Маълумот учун, “Музейлараро 90 кун” лойиҳаси доирасида давлат ва нодавлат таълим муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда турли ташкилотлар музейлар билан ҳамкорликда экскурсия гуруҳларини шакллантириб, музейларга жамоавий ташрифларни ташкил этишлари мумкин.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/MkSr1HqCQac?si=04xMUl2imw4pOEh_" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Меҳрожиддин Умурзақов, Дониёр Якубов, Искандар Исматов, ЎзА