Мухамедова Муҳайё Каримовнанинг психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Талабаларда экологик онгнинг шаклланишига таъсир этувчи психологик омиллар» мавзусида
Мухамедова Муҳайё Каримовнанинг 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси ихтисослиги бўйича «Талабаларда экологик онгнинг шаклланишига таъсир этувчи психологик омиллар» мавзусида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши ҳимояси Бухоро давлат университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.P.08.10 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 12 ноябрь куни соат 17:00 да бўлиб ўтадиган мажлисида ўтказилади.
Манзил: 200118, Бухоро шаҳри, Муҳаммад Иқбол кўчаси, 11-уй, 2-қават, 201-хона.
Тел.:(+99865) 221-29-14; факс:(+99865) 221-57-27
e-mail: buxdu_rektor@buxdu.uz