Мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши ўтказилди
Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилиши ўтказилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири Б.Торебеков маъруза қилди.

Қайд этилганидек, республикада кибержиноятлар ҳисобга олинмаганда 1 минг 419 та жиноят содир этилган бўлиб, шундан 709 таси олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ҳиссасига тўғри келган.
Шу билан бирга, Нукус шаҳрида 19 та, Хўжайлида 7 та, Беруний ва Тўрткўлда 4 тадан, Кегейлида 3 та маҳаллада олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг сабаб ва шарт-шароитлари тегишли даражада ўрганилмагани, уларни бартараф этиш бўйича масъуллар томонидан зарур чоралар кўрилмагани танқидий қайд этилди.

Йиғилишда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳар бир жиноятнинг сабаб ва шарт-шароитларини чуқур таҳлил қилиш, профилактика ишларини маҳаллабай ташкил этиш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишлар натижадорлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири