Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда
Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан юртдошларимизнинг соҳага оид мурожаатлари ечимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса аҳоли ва тадбиркорларнинг соҳага оид муаммоларини тезда бартараф қилинишида аҳамиятли.
– Бошқармага жорий йил бошидан шу кунга қадар жами 4475 та мурожаат келиб тушган, – дейди бошқарма мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Маржона Усмонова. – Уларнинг 704 таси юридик шахслар, 3771 таси эса жисмоний шахслардан келиб тушган. Мурожаатларнинг 785 таси уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириб бериш, 680 таси ер майдонларини ўлчаб бериш, 601 таси ер майдонидан ажратиш, 525 таси ер тоифасини ўзгартириш тўғрисида ҳамда бошқа соҳага оид масалалар ҳисобланади. Мурожаатларнинг 2028 таси тегишли тартибда ҳал этилган бўлса, 2447 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Зариф Комилов,
ЎзА