«Мўйноқ: кеча, бугун, эртага» — фотосуратлардаги тарих
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги Тошкент Фотосуратлар уйида «Мўйноқ: кеча, бугун, эртага» номли фотокўргазма очилди.
Экспозицияда архив, бадиий ва ҳужжатли фотосуратлар орқали Орол денгизи билан тақдири чамбарчас боғлиқ бўлган Мўйноқ шаҳрининг кечмиши ва бугунги қиёфаси акс эттирилган. Кўргазма Мўйноқнинг Оролбўйининг йирик порт шаҳарларидан бири бўлган даври, экологик инқироз оқибатлари ҳамда ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва тикланиш жараёнларини ёритади.
[gallery-30780]
Кўргазмага фоторассомлар Равил Алибеков, Ҳамдам Шораҳмедов, Владимир Гончаренко ва Виктор Аннинг ижод намуналари қўйилган. Уларда Орол денгизининг турли даврлардаги манзаралари, Мўйноқдаги «Кемалар қабристони», Устюрт платоси ва Оролбўйи табиатининг бетакрор кўринишлари тасвирланган.
Экспозициянинг алоҳида қисми Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА фотомухбирлари ишларидан ташкил топган. Унда Оролбўйида амалга оширилаётган экологик ва ижтимоий лойиҳалар, инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ҳамда Орол денгизининг қуриган тубида саксовулзорлар барпо этиш ишлари акс этган.
Камола Юсупова, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА.