Мономарказда ёшлар маҳорат оширади
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги собиқ Қишлоқ хўжалиги коллежи биносида Мономарказ фаолияти йўлга қўйилди.
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги собиқ Қишлоқ хўжалиги коллежи биносида Мономарказ фаолияти йўлга қўйилди.
Мономарказда ёшлар асаларичилик, тикувчилик, ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик каби кўплаб йўналишларда касб сирларини эгаллайди. Қолаверса, рус ва инглиз тилларини ўрганишлари мумкин.
Мономарказда асаларичилик йўналишини ривожлантириш, яъни соҳага ўқувчиларни жалб этиш ва ўзига хос асаларичилик кластерини ташкил этиш режалаштирилган.


